Жанры и разделы

Последние комментарии

Кодиров Зохиджон
22 ноября, 11:47
Компьютер графикаси (AutoCAD дастури асосида)
Компьютер графика деб номланган китобни сотиб олган эдим. Шу сайтнинг рахбариятига рахмат...
Сатимов Ҳамдам
20 ноября, 12:12
Савдо санъти сирлари
Китобнинг қисқача мазмуни ҳақида маълумотлар бўлса яхши бўларди..
Farrux Amanov
13 ноября, 22:59
Momentum English Speaking
вабше скачать киб булмаяптику буни..

Художественная литература

Справочная литература

Дом и семья

Наука и образование

Искусство

Документальная литература

Газеты и журналы

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

Год издания: 1990
Язык книги: Узбекский (кир)
  • Купить и скачать
  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Формат: PDF
Вес: 2Mb
Страницы: 96
70руб.
После оплаты книга будет автоматически
отправлена на Ваш e-mail

Ватанимизнинг табиати, унинг бой тарихи, сержило маданияти ва адабиёти дунёнинг турли мамлакатларида яшаган алломаларни қизиқтириб келган. Улар баъзан улуғвор, баъзан фожиали воқеаларга тўла бу тарих ҳақида, ўтмишда яшаган буюк аждодларимиз, жумладан, Амир Темур тўғрисида кўплаб рисолалар, бадиий асарлар ёзиб қолдиришган. Можор олими Ҳерман Вамберининг ушбу китоби бу асарлар орасида алоҳида ўрин эгаллайди.

Қатағон йиллари ушбу китоб ноҳақ қораланиб, унинг нашри таъқиқланганди.

Китоб айрим қисқартиришлар билан чоп этиляпти.

Ҳозирги кунда китобнинг тўла матни нашрга тайёрланяпти. Нашриёт яқин йиллар ичида унинг изоҳлар билан бойитилган тўла нашрини китобхонларга тақдим этишни режалаштириб қўйган.

  • Истиқбол йўл кўрсаткичларидан бири
  • Арабларнинг ҳужуми, исломни қабул қилиш Ҳижрийнинг 46—96 йиллари (666—714)
  • Мўғуллар истилоси. Ҳижрийнинг 615—624 йиллари (1218—1226)
  • Амир Темур. Ҳижрийнинг 736—807 йиллари (1333—1405)
  • Темурнинг шахси, сароийи ва турар жоийи
  • Темурийлар 807 (1405)—906(1500)
  • Ўзбеклар ва Шайбоний Муҳаммадхон. Ҳижрийнинг 906—916 йиллари (1500—1510)
Истиқбол йўл кўрсаткичларидан бири
«Ўтмиши кўмилган миллатнинг истиқболи ҳам зулмат пардаси остидадир».

Ҳа, можор олими Ҳерман Вамберининг ўтмиши кўмилган миллат ҳақидаги гапларини айниқса бугун — фуқаро ва уламоларимизнинг деярлиси яқин ва узоқ тарихимиз хусусида ўта юзаки тасаввурга эга бир даврда эслаш жуда ўринлидир. Мозийдан бехабарлик кечаги ҳам бугунги авлодни бир мунча синдириб, маънавий қашшоқ ва кучсиз, юртига, миллатига, истиқболига бефарқ қилиб қўйганди. Хайриятки, элимиз бу кунга келиб у мудроқ, муте, қўрқувпараст руҳий муҳитдан қочмоққа, қутулмоққа тутинди. Шунинг учун ҳам бугунда ёшу кекса бирдай сиёсатга, иқтисодга, маданиятга ҳавасманд бўлиб қолди, миллий урф-одатлар, бойликлар ҳақида қизишиб ўйлай бошлади. Баъзилар эса, келажакка — зулматли бир парда қоплаган тун каби ҳозирда мажҳул бир бўшлиққа каловланиб тикилганча каромат қилмоққа уринади. Афсуски, истиқболни аниқ, тиинқ билимга эришмасдан туриб тасаввур этиш мумкин эмас. Дейликки, бугунги жумҳуриятимизда яшаётган авлоднинг ота-боболари олти минг йиллик тарихга, маданиятга эга; аждодларимиз ўтмишда кўп даврларда ҳукмронлик ҳам қилганлар, ҳукм остида ҳам бўлганлар; шунга қараб миллий ривожланиш ва таназзул пайтлари ҳам рўй берган. Биз кечмишда ер бойликларимиз, чегараларимиз, элимизнинг нуфузи, қўшни мамлакатлар билан сиёсий ва иқтисодий алоқалари, машҳур кишилари, айниқса, миллатни жаҳон миқёсида шуҳратлантирадиган буюк шахслари ҳақида асосли бир қарорга келмасдан туриб, барибир, келажакда ҳаётимиз қандай бўлишини тасаввур қила олмаймиз.

...

Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи
70руб
Формат: PDF
Вес: 2Mb
Copyright © 2017 kitoblar.ru | Книги узбекских авторов, книги на узбекском языке Яндекс.Метрика