Жанры и разделы

Последние комментарии

Кодиров Зохиджон
22 ноября, 11:47
Компьютер графикаси (AutoCAD дастури асосида)
Компьютер графика деб номланган китобни сотиб олган эдим. Шу сайтнинг рахбариятига рахмат...
Сатимов Ҳамдам
20 ноября, 12:12
Савдо санъти сирлари
Китобнинг қисқача мазмуни ҳақида маълумотлар бўлса яхши бўларди..
Farrux Amanov
13 ноября, 22:59
Momentum English Speaking
вабше скачать киб булмаяптику буни..

Художественная литература

Справочная литература

Дом и семья

Наука и образование

Искусство

Документальная литература

Газеты и журналы

Икки Диана

Икки Диана

Переводчик: Умматов Рустам
Год издания: 2016
Язык книги: Узбекский (кир)
  • Купить и скачать
  • Аннотация
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Формат: PDF
Вес: 4,4Mb
Страницы: 748
160руб.
После оплаты книга будет автоматически
отправлена на Ваш e-mail

«Ikki Diana» – tarixiy-sarguzasht roman bo‘lib, XVI asr Fransiya tarixidagi ko‘plab tragik voqealarni aks ettiradi. Ushbu romanda o‘quvchini qiziqtiradigan barcha komponentlar mavjud. Bu erda mudhish sirlar hamda ma’suma qahramon ayol, makkarona fitnalarning qurboni – Diana de Kastro, yovuzlar dueti – Diana de Puate hamda konnetabl Monmoransi, haqiqat uchun kurashuvchi Gabriel Montgomeri va nihoyat, oliyhimmat gersog de Giz obrazlari mohirona ochib berilgan. Asarda katoliklar va protestantlarning o‘zaro diniy qarama-qarshiliklari ko‘rsatilgan. Roman nafaqat urush haqidagi hikoyalar, ishqiy dramalar, saroy fitnalari bilan, balki ishonchli tarixiy tavsiflar bilan ham qiziq va ahamiyatga molikdir.

БИРИНЧИ ҚИСМ
1. ГРАФНИНГ ЎҒЛИ ВА ҚИРОЛНИНГ ҚИЗИ

1551 йилнинг 5 май куни. Мўъжазгина Монтгомери қишлоғи. Ўн саккиз яшар йигитча ва қирқ ёшлардаги аёл оддий бир уйдан чиқиб, шошилмай йўлга тушдилар. Йигитча қарчиғайдай қоматига қараганда, асл нормандиялик эди: сочлари долчинранг, кўзлари мовий, тишлари маржондай, лаблари тиниқ қирмизи. Чеҳраси ипакдек мулойимлигидан қизлардай сулув кўринарди. Аммо мардона жуссасидан куч-қувват ёғилиб турибди, абжирлиги ҳам аён. Уст-боши одми бўлса-да, дид билан кийинганди. Тўқ бинафшаранг мовут нимчаси қоматига қуйиб қўйгандай, унга шоҳи толалар чекилганди; рейтузаси ҳам айни ўша рангдаги ва ўша бичимдаги мовутдан; оёғидаги пажлар ва яроқбардорларга хос қўнжи узун қора этик тиззасидан баландроқда; бошидаги барқут қалпоқ бир чаккасига сурилиб, баланд пешонасини яққол намойиш қиларди. Унинг манглайига боқиб, босиқ, қатъиятли ва иродали йигит эканини англаш мумкин. У тизгинидан етаклаб олган эгар-жабдуқли арғумоқ ҳар замонда бошини силкитиб, кишнаб-кишнаб қўярди. Ёнидаги аёл кўринишига қараганда, деҳқон оиласидан бўлмаса-да, ўртаҳол табақага мансублиги эҳтимолдан холи эмас. − Қўлимга суяниб олсанг-чи, – таклиф этди йигит бир неча бор. Бироқ аёл бу таклифни муттасил рад қилардики, афтидан, ўз иззатини билар ва ўзини бундай шарафга лойиқ ҳисобламас эди. Улар баландлик устида кўримсиз қишлоққа зеб бериб турган маҳобатли қаср томон кетишаётганди. Икков кўчадан оҳиста ўтиб боришаркан, ёшлар ва катталаргина эмас, ҳатто мўйсафидлар ҳам йигитга эҳтиром ила таъзим бажо қилиб қолардилар. Чоғи, уларнинг ҳар бири унинг сиймосида ўз хожаси ва валинеъматини кўриб турарди. Ваҳоланки, йигитча ўзининг ким эканидан ўзи ҳам бехабар. Қишлоқ ҳудудидан чиққач, тепаликка йўл солдилар, тўғрироғи, тик сўқмоққа тирмашдилар. У шунчалар камбарки, икки киши ёнма-ён юра олмайди. Шу боис йигит қайта-қайта илтимос қилавергач, ахийри, иккиланаётган аёл олға ўтиб олди.

Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!

Икки Диана

Икки Диана
160руб
Формат: PDF
Вес: 4,4Mb
Copyright © 2017 kitoblar.ru | Книги узбекских авторов, книги на узбекском языке Яндекс.Метрика