Жанры и разделы

Последние комментарии

Кодиров Зохиджон
22 ноября, 11:47
Компьютер графикаси (AutoCAD дастури асосида)
Компьютер графика деб номланган китобни сотиб олган эдим. Шу сайтнинг рахбариятига рахмат...
Сатимов Ҳамдам
20 ноября, 12:12
Савдо санъти сирлари
Китобнинг қисқача мазмуни ҳақида маълумотлар бўлса яхши бўларди..
Farrux Amanov
13 ноября, 22:59
Momentum English Speaking
вабше скачать киб булмаяптику буни..

Художественная литература

Справочная литература

Дом и семья

Наука и образование

Искусство

Документальная литература

Газеты и журналы

Машҳурлар кулгуси

Машҳурлар кулгуси

Год издания: 2012
Язык книги: Узбекский (кир)
  • Купить и скачать
  • Аннотация
  • Оглавление
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Формат: PDF
Вес: 1,7Mb
Страницы: 64
50руб.
После оплаты книга будет автоматически
отправлена на Ваш e-mail

Тўпламда дунёга машҳур ёзувчи, шоир, бастакор, рассом ва бошқа шахсларнинг ҳаёти давомида содир этилган қизиқарли воқеалар ҳамда уларнинг ижодлари билан боғлиқ ҳангомалар жамланган. Ижод аҳлининг ҳаёти ўзи ниҳоятда қизиқ ва ғаройиб бўлади. Тўпламдан жой олган машҳур шахсларнинг ўқувчини ўзига жалб қила оладиган томонларга кўпроқ эътибор қаратилди.

Бундан мақсад дунё таниган шахсларнинг ижоди жараёнида пайдо бўлган ўқувчиларга ҳали унчалик маълум бўлмаган жиҳатлари билан китобхонларни таништиришдир. Бундан ташқари, китобхонлар тўпламни ўқиш жараёнида ўша машҳур инсонларнинг шахси ва ижодлари билан яқинроқ танишадилар.

  • ИСМИНГНИ ЎЗГАРТИР
  • ДОНИШМАНД ДИОГЕН
  • “ДЕРАЗАНИ ЁПИБ ҚЎЙИНГ”
  • "СИЗГА НИМА"
  • ПАРИШОНХОТИР ОЛИМ
  • ҲАЗИЛКАШ МАРК ТВЕН
  • ҲОЗИРЖАВОБ ШОУ .
  • "БУЛБУЛНИ ЮТГАН ФИЛ"
  • "ҒАРОЙИБ ҲОДИСА..."
  • “УЗУНРОҚ ПАЛЬТО КИЙИБ ОЛ”
  • “ЎЗИМНИ ЯХШИ ҲИС ЭТАЯПМАН”
  • МАҒЛУБ ЧАПЛИН
  • “УЧ ЮРИШДА МОТ”
  • “СИМФОНИЯ ҚАНДАЙ ЁЗИЛАДИ?”
  • "МЕНГА ҚИЙИН БЎЛАДИ"
  • “КУЙЛАШНИ БАС ҚИЛИНГ”
  • "АНЧА ДАДИЛСИЗ"
  • “ОТИНГ НИМАЙДИ”
  • "БУ СИЗЛАРНИНГ ИШИНГИЗ... "
  • ДАМ ОЛСАНГИЗ БЎЛАРДИ
  • “СИЗНИ БАҒОЯТ ЭЪЗОЗЛОВЧИ”
  • ҲАР КАЛЛАДА ҲАР ХАЁЛ .
  • ШАХМАТ ОЛАМИДА
  • КУНЛАРДАН БИР КУНИ

ФАЙЛАСУФ СУҚРОТ

Буюк донишманд Суқрот жуда хунук, бадбашара одам бўлган экан. Бир гўзал аёл келиб унга дебди:

— Афандим, икковимиз турмуш курсак... Шояд яратганнинг инояти билан бир ўғил кўрсак. У сиздек доно, мендек хуснда танхо бўлса...

— Борди-ю, акси бўлиб чиқса-чи. Ўғлимиз мендай бадбашара ва сиздай ақли қосир бўлса?..

* * *

Суқротдан одамзод баданидаги қайси аъзо энг носезгир деб сўрашди.

— Бурун! — деб жавоб қилди файласуф. — Менинг бувим бир умр бобомнинг бурнидан ип ўтказиб, судраб юрди, у эса буни сезмади ҳам.

* * *

Суқротдан шогирдлари сўрашди:

— Никоҳни бекаму-кўст бўлмоғи учун нечта шарт бор?

— Иккита, — жавоб берди Суқрот, — эр кар ва аёл кўр бўлмоғи лозим.

* * *

Суқротни қатл қилиш учун олиб кетаётганларини кўрган бир аёл йиғлаб юборди:

— Бу қандай бедодлик! Ҳеч қанақа гуноҳинг йўқ-ку, нега сени қатл қилишмоқчи?

Сукрот жавоб берди:

— Э, нодон аёл, наҳотки сен менинг жиноят қилиб, шу жиноятга яраша қатл этилишимни истасанг!

...

Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!

Машҳурлар кулгуси

Машҳурлар кулгуси
50руб
Формат: PDF
Вес: 1,7Mb
Copyright © 2017 kitoblar.ru | Книги узбекских авторов, книги на узбекском языке Яндекс.Метрика