Жанры и разделы

Последние комментарии

Кодиров Зохиджон
22 ноября, 11:47
Компьютер графикаси (AutoCAD дастури асосида)
Компьютер графика деб номланган китобни сотиб олган эдим. Шу сайтнинг рахбариятига рахмат...
Сатимов Ҳамдам
20 ноября, 12:12
Савдо санъти сирлари
Китобнинг қисқача мазмуни ҳақида маълумотлар бўлса яхши бўларди..
Farrux Amanov
13 ноября, 22:59
Momentum English Speaking
вабше скачать киб булмаяптику буни..

Художественная литература

Справочная литература

Дом и семья

Наука и образование

Искусство

Документальная литература

Газеты и журналы

Шайтанат 4-китоб

Шайтанат 4-китоб

Год издания: 2001
Язык книги: Узбекский (кир)
  • Купить и скачать
  • Отрывок из книги
  • Комментарии и отзывы
Формат: PDF
Вес: 13,8Mb
Страницы: 480
140руб.
После оплаты книга будет автоматически
отправлена на Ваш e-mail
нет описания

I б о б

Лаҳтак булутлар қитмирлиги туфайли яйраб нур тарата олмаётган қуёш шом киришини кутмаёқ бота қолгандай бўлди. Тонгда эса беғубор осмон умидида қайта бош кўтардию яна булутлар шумлигига учради. Олмония қуёшининг тайинсизлигига, файзсиз тонгларига Манзуранинг чидаши оғир кечди. Зотан, унинг қалби шу қуёш каби ожиз ҳолатда эди. Гарчи ўғилларининг тўйидан кўнгли равшанлашган бўлса-да, ҳавотир булутларининг чақинидан бағри куйиб турарди.

Эри Асадбекнинг, қизи Зайнабнинг аянчли аҳволидан бехабар бўлса-да, ўзига ҳам номаълум бир туйғу кўнглини ғашлик булути билан чирмаб турарди. Асадбекнинг телефонда тўнг оҳангда гаплашиши уни ажаблантирмас, бу ҳолатга йиллар бўйи кўникиб кетган эди. Уни эзаётган нарса бошқа — эри ҳар сафар «уйга қайтишга шошилма»,— деб гапни қисқа қилади. Кудалари эса «Қачон қайтасизлар?» деб очиқ айтишмаса ҳам кўз қарашларидан шу маъно сезилиб турарди. Ўғиллари нигоҳида ҳам шу савол зуҳур эди. Маъсума аёл саволга жавоб қайтаришга қодир бўлсами эди, бу ерда бир он ҳам қолмасди.

Қанотлари қайрилган эмас, қирқиб олинган қуш ҳолатидаги Манзура тунда қуёш балқишини кутган нотавон каби эридан ҳар дақиқада бир мужда кутарди.

Манзура қамоқдаги маҳбус ҳолатида эди, дейилса юмшоқроқ айтилган бўлади. Чунки маҳбус озодликка қачон чиқишини билади, шу кунни, соатни, орзиқиб кутади. Кутиш ҳам у учун бир саодат. Ҳар тунда ёстиққа бош қўйиб ҳар тонгда кўз очишининг ўзиёқ бир бахт. Манзура эса яна қанча тунд тонгларни мусофирликда қаршилашини билмайди.

...

жуда хам професионал тарзда ёзилган китоб.
16 сентября 2015

Шайтанат 4-китоб

Шайтанат 4-китоб
140руб
Формат: PDF
Вес: 13,8Mb
Copyright © 2017 kitoblar.ru | Книги узбекских авторов, книги на узбекском языке Яндекс.Метрика