Жанры и разделы

Последние комментарии

Кодиров Зохиджон
22 ноября 2018
Компьютер графикаси (AutoCAD дастури асосида)
Компьютер графика деб номланган китобни сотиб олган эдим. Шу сайтнинг рахбариятига рахмат...
Сатимов Ҳамдам
20 ноября 2018
Савдо санъти сирлари
Китобнинг қисқача мазмуни ҳақида маълумотлар бўлса яхши бўларди..
Farrux Amanov
13 ноября 2018
Momentum English Speaking
вабше скачать киб булмаяптику буни..

Художественная литература

Справочная литература

Дом и семья

Наука и образование

Искусство

Документальная литература

Газеты и журналы

Зарб

Зарб

Жанр/раздел: Романы, рассказы
Год издания: 2018
Язык книги: Узбекский (кир)
  • Купить и скачать
  • Аннотация
  • Комментарии и отзывы
Формат: PDF
Вес: 2,3Mb
Страницы: 193
160руб.
После оплаты книга будет автоматически
отправлена на Ваш e-mail

Замонамиз қаҳрамони ким?

Уни қайдан излаш керак?

Унинг бугунги қиёфаси қандай бўлиши лозим?

Бу каби қўшқават саволлар кўпдан бери ёзувчиларимизни ўйлантириб келаётгани бор гап.

Қаҳрамон деганда ақл бовар қилмас мардлик намуналарини кўрсатган, тоғларни қўпориб, тўфонларни тўхтатган ёки бугун дунё бадииятида урф бўлганидек, инсониятни ҳалокатдан асраб қолган арслонкелбат шахс кўз олдимизга келиши ва шу сабабдан ҳам унинг чизгиларини яратиш муайян мушкулотларга рўпара қилиши тайин.

Тўғри, ҳар кимнинг қаричи ўзи билан.

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо эса биз излаган қаҳрамонни шундоқ ёнгинамизда елкама-елка яшаётган одамлар орасида кўради. Ана шундай юртдошларимиздан бири Рустам Мажидов “Зарб” қиссаси қаҳрамонидир. У ўз қатъияти, иродасига суяниб қанчадан-қанча машаққатларни енгиб ўтади. Азиз Раҳмонов каби ўсмир шогирдларини тўғри йўлга солиб, дунё аренаси шоҳсупасигача олиб чиқади.

Қарангки, биргина шахснинг шарофати билан бугун дунё спорти луғатида “Рапқон бокс мактаби” деган атама пайдо бўлди.

Ҳа, инсоннинг беминнат заҳмати ҳеч қачон кўчада қолмайди. Кўплаб Осиё ва жаҳон чемпионлари мураббийи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, Халқаро тоифадаги АИБА ҳаками, сенатор Рустам Мажидов эл орасида ҳам “Рустам паҳлавон” деб эъзоз топган.

Азиз ўқувчи!

Ён-верингизга қарасангиз, Ватан ва миллат учун сидқидилдан хизмат қилаётган оддий одамларни кўрасиз. Замон қаҳрамонлари шулар эмасми? Балки, Сиз ҳам ана шу фидойилар тоифасига мансубдирсиз. Муҳими, бу имкон ўзингизнинг қўлингизда.

Китобни ўқиб чиққанингиздан сўнг бир хулосага келармиз...

Нет комментариев и отзывов. Станьте первым!

Зарб

Зарб
160руб
Формат: PDF
Вес: 2,3Mb
Copyright © 2017 kitoblar.ru | Книги узбекских авторов, книги на узбекском языке Яндекс.Метрика